02 Март 2020
Собиқ "Ҳарбийлар шаҳарчаси"даги уйлар бўйича маълумот

Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Паркент-2 кўчаси, 19-27 уй манзиллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли Қарори 1-иловаси билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида мавжуд эмас.

Шунга қарамасдан, Маданий мерос департаментининг "Асрашга доир ишларни режалаштириш ва илмий-техник назорат қилиш, рухсатнома бериш ва экспертиза бўлими" бошлиғи Ф.Жумадурдиев, шу бўлим бош мутахассиси А.Идиев, "Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат ҳисобини юритиш бўлими" бошлиғи Н.Хусанов, Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши вакиллари Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик инсититутининг Архитектура бўлими етакчи илмий ходими, архитектура фанлари доктори А.Зияев, Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Архитектура тарихи ва назарияси кафедраси профессори, архитектура фанлари доктори, кенгаш раиси ўринбосари Д.Назиловлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан тарихий - маданий экспертиза ўтказилиб, қуйидаги хулосага келинди:

1 ва 2 қаватли иншоотлар 1915 йиллар оралиғида қурилган мазкур бино ҳарбий билим юрти (Юнкерлар билим юрти) ишчилари учун қурилган. Бинолар пишиқ ҳамда хом ғишт билан мукаммал қурилган, хоналари кенг, ички қисми XX аср бошига хос иситиш тизими ўрнатилган.

Меъморий жиҳатдан бу иншоотлар Россиянинг ҳар бир шаҳарчасида қурилган. Мазкур бинонинг сифати жиҳатдан мустаҳкам бўлса ҳам аммо меъморий ёдгорликка хос хусусиятларга эга эмас.

Ҳозирги кунда, ушбу манзилдаги аксарият уйларга истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан ўзгартиришлар киритган бўлиб, шулардан:

- хоналарнинг ички деворлари қайта жиҳозланган;

- бинонинг олд қисмларига қўшимча қурилишлар амалга оширилиб, биноларнинг мавжуд ҳолатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Мазкур масала Маданий мерос департаменти Илмий-эксперт кенгашининг 2020 йил 21 февраль санасидаги мажлисида кўриб чиқилди ҳамда Илмий-эксперт Кенгаши аъзолари таклифига кўра объект жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21