03 Март 2020
“Мўътабар аёл” кўкрак нишони муборак бўлсин

Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Эльмира Боситхонова томонидан жамият ҳамда давлат ҳаётида фаоллик, ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши, фаровонлиги, мустаҳкамланиши, шунингдек, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони топширилди.

Ўзбекистон давлат консерваторияси “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси доценти ва Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти раисаси Сайёра Ҳамдамова Хусановна ҳам ушбу кўкрак нишони билан тақдирланди.

Кўкрак нишони билан мукофотланганларга энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

 

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 28.05.2020 | 17:09