04 Март 2020
Бухоро улкан ислоҳотлар шаҳри

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида юртимизда туризмни жадал ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижасида Бухорога келаётган сайёҳлар сони ҳам йилдан-йилга ортиб бораётгани барчамизни қувонтирмоқда. Бугун кўп минг йиллик тарихга эга қадим ва ҳамиша навқирон Бухоро улкан салоҳиятга эга туризм чорраҳасига айланиб бормоқда. Осиё минтақасида сайёҳлик саноатида ўзига хос нуфузга эга Индонезия давлатининг “Sahid” компанияси билан 2018 йилда бошланган ўзаро ҳамкорлик самараси ўлароқ, 14 миллион АҚШ долларидан ортиқроқ миқдорда амалга оширилган инвестиция лойиҳаси асосида “Sahid - Zarafshоn hotel” тўрт юлдузли меҳмонхонаси талаб даражасида, мукаммал таъмирдан чиқарилди ва қайта жиҳозланди.

Жорий йилнинг 3 март куни “Sahid - Zarafshоn hotel”нинг очилиш маросими тантанали нишонланди. Ушбу маросимда Бухоро вилояти маданият бошқармаси томонидан маданий хизмат кўрсатилди.

Унда Индонезия Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси жаноб Сунарьё Картадината, халқаро нуфузи ва брендига эга “Sahid” компанияси Президенти Сарво Будигианто хоним, “Sahid” меҳмонхоналари ва курорт зоналари бош директори жаноб Хариари Сукандани, шунингдек, республикамиз Туризм қўмитаси ҳамда вилоят мутасаддилари, қатор туристик компаниялар раҳбарлари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбир қатнашчилари муҳташам иншоотда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 28.05.2020 | 17:09