04 Март 2020
Ўзбекистон давлат консерваториясида “Коррупциясиз соҳа” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари ўртасида “Коррупциясиз соҳа” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори в.в.б. А.Мансуров, Давлат хавфсизлиги хизмати ходими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Таълим муассасалари ва тармоқни методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи С.Мадиевлар иштирок этиб, профессор-ўқитувчиларга коррупцияга қарши аёвсиз курашиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди. Республикамиздаги улкан ислоҳотлар сабаб таълим тизимида ҳам тубдан ўзгаришлар бўлмоқда.

Кимнинг билими, қобилияти, салоҳияти бўлса, ўша одам ўқийди, деган тамойилга амал қилган ҳолда мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Шу боис эндиликда таълимдаги коррупцияни таг-томири билан йўқ қилишга астойдил киришилгани тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида коррупциявий ҳаракатлар оқибатлари ҳақида ҳикоя қилувчи видеоматериал тақдим этилди. Консерватория профессор – ўқитувчилари ўзларининг саволларига атрофлича жавоб олдилар.

 

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 28.05.2020 | 17:09