09 Март 2020
Наманган вилоятида 8-март

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва вилоят хотин-қизларини байрам билан табриклади. 

Тадбирда вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатиб, ибратли фаолият олиб бораётган 15 нафар хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, бир гуруҳ фаол бўлган хотин-қизларга вилоят ҳокимлиги фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Комилов, Анвар Ғаниев, ёш истеъдодли санъаткорлар Гуласал Абдуллаева ва болалар бадиий гуруҳларининг саҳна кўринишлари иштирокчилар томонидан қизғин қарши олинди.


 

 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01