09 Март 2020
Қашқадарё вилоятида 8-март

Қашқадарё вилоятида ташкил этилган байрам тадбирида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев сўзга чиқиб, барчани қутлар экан вилоятдаги аёлларнинг фаоллигини эътироф этди. 

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 6 нафар фан доктори ва 98 нафари фан номзоди, Давлат мукофоти олганлар 339 нафар ва 1 нафар “Ўзбекистон қахрамони” бор. 

Шунингдек, Сенатда 1 нафар, Қонунчилик палатасида 4 нафар ва маҳаллий кенгашларда 66 нафар аёл депутатлар мавжуд.

Вилоят бўйича 24 нафар хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган. Байрам тантанаси давомида барча аёлларга эсдалик совғалари тақдим этилди.  

Куй-қўшиқ ва дилбар тароналар билан давом этган байрам тантанаси рақсларга уланиб кетди. 


 

 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01