09 Март 2020
Бухоро вилоятида 8-март

Бухоро шаҳридаги “Sahid Zarafshon” меҳмонхонасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали байрам тадбирида вилоятнинг иқтисодиёт, саноат, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларида, жамоат ташкилотларида самарали фаолият юритиб келаётган фаол аёллар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳар соҳада илғор, ташаббускор хотин-қизлар тимсолида бутун бухоролик аёллар, онажонлар ва опа-сингилларни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов самимий муборакбод этиб, уларга улкан муваффақиятлар, соғлик-бахт, оилавий хотиржамлик тилади.

Шунингдек, маросимда бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ҳокимлиги томонидан алоҳида эътироф этилиб, халқ депутатлари вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 


 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01