09 Март 2020
Қорақалпоғистон Республикасида 8-март

Нукус шаҳридаги “Караван сарай” ресторанида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Дунёнинг гултожи ўзингсан, аёл!” номли тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Муса Ерниязов иштирок этиб, республикамиз хотин-қизларини байрам билан табриклади.

Халқимиз азалдан гўзаллик тимсоли бўлган ардоқли оналар билан дилбар қизларга алоҳида эҳтиром кўрсатиб, уларни фидойилик ва меҳр-мурувват, умр давомчилари, бетакрор назокат ва гўзалликни ўзларида мужассам этган ажойиб яратилиш сифатида асраб-авайлаб келган, – деди республика раҳбари. 

Тантанали тадбирда бир қатор фидойи хотин-қизлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг махсус Қарори билан “Ардоқли нуроний”, “Ватан фидойиси” ва “Умид учқуни” кўкрак нишонлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01