09 Март 2020
Хоразм вилоятида 8-март

Хоразм вилоят мусиқали драма театрида ўтказилган тадбир иштирокчиларини вилоят ҳокими Фарход Эрманов самимий қутлади.

Бу байрамнинг борлиқни уйғотиб, заминни яшнатувчи баҳорнинг илк кунларида нишонланишида ўзига хос рамзий маъно бор.
Чунки, аёл –ҳаёт ижодкори, аёл –баҳор тимсоли! 

Аёлнинг оналик меҳри, теран ақли ва нозик таъби, унинг гўзалликка, келажакка, ҳаётга муҳаббати баҳордек бемисл, баҳордек қудратлидир!

Айни кунда Хоразм вилоятида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бораётган аёллар 1907 нафарни ташкил қилади.

Тадбирда турли соҳаларда фидойи меҳнат қилаётган хотин-қизларга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди. 

Байрам тадбири Урганч шаҳридаги муҳташам "Хумо" тўйхонасида давом этди. 

 


 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01