09 Март 2020
Сурхондарё вилоятида 8-март

Термиз шаҳрида янгидан буёд этилган “Инденим” савдо-сервис мажмуасида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Унда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган хотин-қизлар вакиллари иштирок этди. 

Байрам тадбирида йиғилганларни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов қизғин муборакбод этиб, эзгу тилакларни билдирди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда давлат ва жамият қурилишида хотин-қизлар иштироки тобора кенгайиб, турли соҳа ва тармоқларда эришилаётган ютуқларда уларнинг алоҳида ўрни бор. 

Айниқса, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ортмоқда. 

111 нафар сурхондарёлик аёллар Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларда халқ вакиллари бўлиб фаолият кўрсатаётгани ҳам шундан далолат беради. Байрам тадбирида ана шу каби аёллар эътироф этилди.


 

 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01