10 Март 2020
Сирдарёда "Нурли наволар" халқаро фольклор фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Халқ ижоди бу чинакам маънодаги узвий ўзгариш, доимий ҳаракатдаги санъатдир. Фольклор намуналари ҳар галги ижрода анъаналарнинг давомийлигини сақлаган ҳолда муттасил янгиланиб, ўзгариб, мукаммалашиб бораверади. У фақатгина оғзаки ижро этилгани учунгина эмас, балки оғзаки ўзлаштирилиб, оғзаки ижро этилиши, оғзаки тарзда мерос қолдирилиши, аниқроқ айтганда, ҳар бир ижро жараёнида қайта яралади. Шунинг учун ҳам кўп вариантлиликка эга. Ана шу муҳим жиҳатлар унинг ўзига хослигини таъминлаб беради.

Жорий йилнинг 9 март куни Гулистон шаҳар 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Нурли наволар» халқаро фольклор фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Фестивалда Гулистон тумани маданият бўлими қошидаги “Қўғирчоқ театри” жамоаси, Сайхунобод тумани маданият бўлими қошидаги “Садо” фольклор жамоаси, Сирдарё тумани маданият бўлими қошидаги “Бодом гуллари” фольклор жамоаси, Оқолтин тумани маданият бўлими қошидаги “Олтин мерос” фальклор жамоаси ҳамда Гулистон шаҳар маданият бўлими қошидаги “Ёш томошабинлар халқ театри” жамоалари иштирок этишди.

«Нурли наволар» халқаро фольклор фестивалининг вилоят босқичи якуни бўйича ҳакамлар хайъати қарори билан:

  1. “Энг яхши фольклор жамоаси” номинацияда Сирдарё тумани маданият бўлими қошидаги “Бодом гуллари” фольклор жамоаси.
  2. “Энг яхши қўғирчоқ томошаси” номинацияда Гулистон шаҳар маданият бўлими қошидаги “Ёш томошабинлар халқ театри” жамоаси.

Шунингдек:

1. Гулистон тумани маданият бўлими қошидаги “Қўғирчоқ театри” жамоаси.

2. Сайхунобод тумани маданият бўлими қошидаги “Садо” фольклор жамоаси.

3. Оқолтин тумани маданият бўлими қошидаги “Олтин мерос” фольклор жамоалари фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01