14 Март 2020
“Обод юрт” хайрия ҳашари

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинган. Шу муносабати билан 14 март куни Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон давлат консерваториясининг кўнгилли профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари томонидан ҳашар ўтказилди. 

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳудудларида, қошидаги академик лицейларида ва талабалар турар жойларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари бўлиб ўтди. Ободонлаштириш давомида ариқлар, йўлаклар четлари гулзорларни атрофлари ёввойи ўтлардан тозаланиб, арчалар ва мевали дарахтларга шакл берилди, таглари юмшатилди ва оқланди, экиладиган майдонлар суғорилди,  мевали дарахт кўчатлари экилди.

Хайрия ҳашарида Консерватория раҳбарияти, жамоа ҳамда талабалари фаол иштирок этишмоқда. 

Ўзбекистон давлат консерваторияси
Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21