14 Март 2020
“Келажак учун ўн кўчат”

Жорий йилнинг 14-15 март кунлари бутун Республикмиз бўйлаб “Умумхалқ хайрия ҳашари” ташкил этилиши белгиланганлиги муносабати билан Жиззах вилояти Фориш туманида 14 март куни янгидан барпо этилаётган “Ёшлар экологик боғи”да “Келажак учун ўн кўчат” аксияси доирасида хайрия ҳашари ташкил этилди.

Ташкил этилган хайрия ҳашарида мингдан ортиқ ташкилот ва муассаса ходимлари томонидан 9 гектар боғ ҳудудига 3 мингдан ортиқ арчалар ҳамда турли манзарали кўчатлар экилди. Шунингдек, хайрия ҳашарида маданият маркази “Кичкинтой” халқ хаваскорлик қўғирчоқ театри, “Тоғ шалоласи” ашула ва рақс халқ ансамбли томонидан маданий хизмат кўрсатилди.

Умумхалқ хайрия ҳашарида иштирок этган барча ҳашарчиларга “Дил ифори” мажмуасида дастурхон ёзилиб ҳашар оши ташкил этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21