14 Март 2020
Халқаро болалар мусиқа ва санъат танловида қатнашиш учун номзодлар сараланмоқда

“Санъат орқали тинчлик ва ўзаро ҳамжиҳатликка” шиори остида ўтказиладиган ушбу фестиваль ҳар йили юзлаб иқтидор эгаларини кашф этиш билан бирга минтақалараро дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, турли халқларнинг санъати ва маданиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Маданият вазирлиги ҳамда MY 5 телеканали ҳамкорлигида Зарафшон концерт залида ташкил этилган ушбу фестивалда 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидорли йигит-физлар қатнашди.

Танловга мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, эстрада вокал студиялари, чекка ҳудудлардаги ижодий тўгараклар қатнашчиларидан иштирок этиш этиш учун аризалар келиб тушган.

Фестивалда ҳакамлар ҳайъати сифатида Маданият вазирлиги вакиллари, “Словян бозори” Халқаро фестивали ташкилотчилари ҳамда Ўзбекистон давлат консерваториясининг малакали устоз-мураббийлари танлов иштирокчиларини баҳолаб боришди. Ушбу танловда иштирок этаётганлар орасидан юқори балларни қўлга киритган 18 нафар истеъдодли ёшлар финал босқичига йўлланма олади. Улар Белоруссияда бўлиб ўтадиган болалар мусиқа фестивалида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Танлов иши эртага 15 март куни якунига етади. Натижалар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21