16 Март 2020
Москваликларнинг Бухоро давлат музей-қўриқхонасига ташрифи

2020 йил 15 март куни Бухоро давлат музей-қўриқхонасига Москва Кремли музейининг 14 нафар илмий ходимлари ташриф буюришди. Музей-қўриқхона илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Ж.Н.Халилов музейнинг илмий салоҳияти, жаҳоннинг машҳур музейлари билан олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари, режалаштирилаётган халқаро ва маҳаллий кўргазмалар ҳақида гапириб берди. Шу музей фахрийси, тарих фанлари доктори, тангашунос олим Ғ.Н.Қурбонов музейнинг бўлим ва филиаллари, сақлов фондларида турган экспонатлар тўғрисида батафсил маълумотлар берди.

Москва Кремли музейи ходими Гагарина Ўзбекистондаги илиқ таассуротлари ҳақида ўртоқлашди. Бухорога ўтган асрнинг 80-йилларида ташриф буюрганини, ўша давр билан ҳозирги кундаги ўзгаришларни солиштириб, жаҳон стандартига мос фаолият ҳақида сўзлади. Бундан кейин иккала музей барча соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди. Шундан сўнг музей- қўриқхонаси томонидан нашр қилинган китоб ва рисолалар россиялик меҳмонларга совға қилинди ва эсдалик учун фотосуратга тушишди.

Меҳмонларга "Арк" вилоят ўлкашунослик музейи экспозициялари бўйлаб экскурсиялар ўтказилди. Кейинги кунларда меҳмонлар тизимдаги "Ситораи Мохи-Хосса" халқ амалий безак санъати музейи, Тасвирий санъат музейи, "Бухоро сув таъминоти тарихи" музейи, "Бухоролик бой савдогар хонадони" уй-музейи ва "Нақшбандия тариқати" музейларига ташриф буюришади.

 

 

Охирги янгиланиш: 01.04.2020 | 20:21