17 Март 2020
Коронавирусга қатъиятлилик ва тартиб интизом билан қарши турамиз!

“Ҳозирда юртимизда коронавирус инфекциясининг (COVID-19) тарқалиши юртимиз аҳолисини ҳам маълум маънода хавотирга солмоқда. Кейинги кунларда коронавирус тарқалишига оид кўплаб мақола ва эшиттиришлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилина бошлади. Ўзбекистон давлат консерваториясида ҳам керакли ва лозим бўлган барча чоралар кўрилди. 
Ҳурматли Ўзбекистон давлат консерваторияси жамоаси ва талаба-ёшлари, сизлардан илтимос, аввало ваҳимага тушманг, дунёдаги айрим мамлакатларда кузатилганидек – озиқ-овқат дўконлари, дорихоналарга ўзимизни уришдан тийишимиз керак. Бундай вазиятда кўча-кўйда, бозор-ўчарда тарқалаётган турли асоссиз маълумотларга ишониб қолманг.
Консерваториянинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борилаётган хабарларни кузатиб боришингизни ҳамда бериб борилаётган тавсияларга амал қилишингизни сўраймиз.
Эълон қилинган карантин билан боғлиқ айрим чекловларни тўғри тушуниш ҳамда уларни бузмаслик барчамизнинг олдимиздаги энг асосий вазифа, деб ҳисоблайлик. Ваҳоланки, бундай касалликларга қарши туришда қатъиятлилик ва тартиб-интизом жуда катта самара бериши шубҳасиз.

Кўп синовларни бошидан ўтказган, уларни ҳамиша мардона енгган доно халқимиз ушбу шароитда ҳам энг тўғри йўлдан боришига ишонамиз...

Ўзбекистон давлат консерваторияси
 ректори в.в.б.,  профессор А.Мансуров

 

 

Охирги янгиланиш: 28.09.2020 | 22:53