27 Март 2020
Муниса Ризаева жаримага тортилди

Бугун ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган маълумотларга кўра, яъни Муниса Ризаева кўчада ва фуқаролар билан учрашган даврида ниқобсиз эканлиги тўғрисидаги видео тасвирга туширилган.

Ижтимоий тармоқлардаги саволлар:

жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар иши судда кўрилмоқда экан, хўш, Мунисага ҳам иш очиладими?

Муниса нега ниқоб тақмаган? Нега унга ҳеч ким ниқоб тақиш кераклиги ҳақида жиддий огоҳлантирмади?

Қарор Мунисага тегишлимасми ё Мунисага ўхшашларнинг баригами?

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Маданият вазири зудлик билан хонандага нисбатан қаттиқ огоҳлантириш бериб, жарима тўловини амалга оширишини уқтирди. Шу билан бирга, коронавирус пандемиясига қарши курашишда Давлат раҳбари ва Ҳуқумат томонидан ишлаб чиқилаётган зарурий чоралар Ўзбекистондаги барча фуқароларга тегишли эканлигини таъкидлади. 

Ўз навбатида Муниса Ризаева бу ҳолат юзасидан изоҳ бериб, қайта такрорланмаслигига ваъда берди.

 

Охирги янгиланиш: 28.09.2020 | 22:53