27 Март 2020
Ижтимоий тармоқдаги "TanqidlarUz" телеграм каналига муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018-йил 28-ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2019-йил 30-мартдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш ва бўш вақтларининг мазмунли ўтишини таъминлаш, ижодий жамоаларнинг миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган намунали дастурларни шакллантириш, халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорлик санъатини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, турли хил тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат деб белгилаб қўйилган. Ҳа албатта, мазкур қарор ижроси таъминламонқда.

Бугунги кунда Наманган вилоятида 79 та маданият марказлари фаолият юритмоқда, шулардан 38 таси замонавий қайта таъмирланган бинолар ҳисобланади. Аҳолини вақтини мазмунли ўтказиш, ёшларни санъатга қизиқишни уйғотиш ва ўргатиш мақсадида ижод тўгараклари очилган.

Хозирги кунда вилоятнинг Учқўрғон туманида Қайқи қишлоғида 30 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Аммо, олдинлари ҳам ушбу қишлоқда маданият маркази бўлмаганлиги сабабли, Маданият вазирлиги “Обод қишлоқ” давлат дастурига Қайқи қишлоғида замонавий маданият марказини  қуриш юзасидан  киритилишини маълум қилади.

 

Охирги янгиланиш: 28.05.2020 | 17:09