27 Март 2020
“XXI asr” газетасига муносабат

Жорий йилнинг 12 март куни “XXI asr” газетасида “Пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” саройида концерт чипталарини кассадан топиб бўлмаслиги, ташқарида эса “уддабурон тадбиркор”лар томонидан юқори нархларда сотилаётгани” газета сонида чоп этилган.

Муносабат: “Халқлар дўстлиги” саройида ўтказилиши кутилаётган ва ўтказилиб келинаётган концерт тадбирларига уларни тадбиркорлик субъектлари ташкиллаштиришаётганликлари ҳамда бу концертларни ўтказиш учун сарой билан фақатгина зални-сарой кассасини ижара шартномалари билан олган ҳолда ҳатто билетларни сотиш учун ўзлари ёллаган кассирлар хизматидан фойдаланилади.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги ҳар қандай аралашув эса амалдаги қонунчилик бўйича жавобгарликни келтириб чиқаришини, сарой ҳам ўз ўрнида уларнинг билет хўжалигини тартибга солиш учун назоратни йўлга қўяолмаслигини маълум қилади.

Концерт тадбирларига кассадан сотиладиган билетларни кўп миқдорда сотиб олишиб, устига ўз даромадларини қўйган ҳолда сохта тадбиркорлик билан шуғулланишаётган шахсларни аниқлаш ва тегишли таъсир чорасини қўллаш ҳақида санъат саройи тегишли органларга мурожаат қилган, аммо хали натижаси кутилмоқда.

Ўйлаймизки, тадбиркорлар ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида чоралар кўришади.

 

 

Охирги янгиланиш: 28.05.2020 | 17:09