27 Март 2020
Театрларни ривожлантириш бошқармаси байрам табриги

Ассалому алейкум, ҳурматли театр фидойилари, саҳна орти заҳматкашлари Сизларни бугунги “27-март Халқаро театр куни” билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Театрларни ривожлантириш бошқармаси самимий муборакбод этади.

Республикамизда театр санъати ривожи учун олиб бораётган сермаҳсул ва сермазмун фаолиятингиз, ёшлар маънавиятини юксалтиришга қўшаётган ҳиссангиз йўлида куч-қувват, ижодий баркамоллик, мустаҳкам соғлик ва оилавий хотиржамлик тилаймиз! Театр санъатининг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз бардавом бўлсин!

Афсуски, юртимизга Коронавирус пандемияси кириб келиши туфайли аҳолини хафвсизлигини таъминлаш ва касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида бу йил Халқаро театр куни байрамини нишонлай олмадик. Келгуси йилда “27-март Халқаро театр куни” юқори савияда тантанали равишда нишонлаймиз ҳамда театр фидойилари муносиб тарзда тақдирлаймиз.

Бутун дунёда рўй бераётган синовли кунларда юзимиз ёруғ бўлишини ва қадрли томошабинларимиз учун яна спектакллар ва томошалар намойиш этиш кунлари тезроқ насиб қилишини Яратгандан сўраб қоламиз. Бирга бўлсак, ҳеч қандай оғир кунлар бизни енголмайди.

Бирмиз, қалбан биргамиз!

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Театрларни ривожлантириш бошқармаси

Охирги янгиланиш: 28.05.2020 | 17:09