28 Март 2020
Таъзиянома

2020 йил 28 март куни Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейининг бош муҳофизи Сичева Валентина Егоровна 73 ёшида Нукус шаҳрида вафот этди.

1970 йил И.В. Савицкий номидаги давлат санъат музейининг оммавий-маърифий бўлими бошлиғи лавозимида ўз фаолиятини бошлаган. Музейда бош муҳофиз вазифасида 1983 йилдан ишлаб келган.

И.В. Савицкий билан 14 йил давомида биргаликда ишлаб, музей коллекциясини тўлдиришда иштирок этган ва ўз тажриба ва билимлари билан бўлишиб, музей ходимларига узтозлик қилган. Унинг амалга оширган энг улкан вазифаларидан бири музей коллекциясини тўлдиришда ва тизимлаштиришда фаол иштироки саналади.

У нафақат музейда, балки, Москва, Санкт-Петербург, Рязан ва Болтиқбўйи шаҳарларида, Франция, Германия, Голландия, АҚШ ва Италия каби чет давлатларда бўлиб ўтган музейнинг кўчма кўргазмаларини ташкиллаштиришда меҳнатлари катта.

В.Е.Сичева музей экспозицияси концепциясининг муаллифи бўлиб ҳисобланади. Унинг фидойи хизматлари туфайли музейнинг янги биноларида экспонатлар жаҳон андозасига мувофиқ сақланмоқда.

В.Е. Сичева миллий меъросимиз, тарихимиз акс этган музей коллекциясини сақлашга ва ўларни ўсиб келаётган ёш авлодга етказишга ва уни тарғиб қилишга кўшган фидокорона хизматлари барчамизнинг хотирамизда, қалбимизда сақланиб қолади.

Сичева Валентина Егоровнанининг вафоти маданиятимиз ва санъатимиз учун катта йўқотиш бўлди. Унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямизни билдириб қоламиз.

 

Охирги янгиланиш: 28.05.2020 | 17:09