30 Март 2020
Паркент 2, Маданий мерос рўйхатига киритилмади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг 2020 йил 6 мартдаги 13-сон баёнига асосан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент 2 кўчасида жойлашган 19-27 турар жой бинолари маданий мерос объектлари рўйхатига олинмади. Сабаби, XX аср бошларида қурилган Юнкерлар билим юрти, Россиянинг ҳар бир шаҳарчасида қурилган, шунингдек, хозирги кунда қадимий холатига қўшимча қурилишлар барпо бўлганлиги оқибатида фасад қисми, яъни кўриниши ўзгартирилган, бинонинг ички деворлари бузилганлиги боис унинг тарихийлигига путур етказилган. Турар-жой бинолари маданий эстетик тарихийлигини йўқотгани сабабли, Илмий экспертлар Кенгаши томонидан бинолар маданий мерос рўйхатига киритилмади.

 

Охирги янгиланиш: 28.05.2020 | 17:09