04 Май 2020
“Юлдуз Усмонова "Прямой Эфир"да милицияни қаттиқ танқид қилди” видеолавҳасига вазирлик муносабати

Юлдуз Усмонова "Прямой Эфир"да милицияни қаттиқ танқид қилди” мавзусида ижтимоий тармоқларда видео лавҳа тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ушбу видеолавҳага эътироз муносабатини билдирмоқда. Юртимизга келган синовлар пайтида Юлдуз Усмонова томонидан билдирилган фикрлар ноўриндир, шунингдек, санъаткорнинг хабари бўлмаса керак, икки ой давомида ўз оиласи ва уйига хаттоки бормаётган ички ишлар ходимлари ижтимоий тармоқларда нолишаётгани йўқ. Чунки, улар халқнинг тинчлиги йўлида кунни кун, тунни тун демай меҳнат қилишяпти.

Бир ишнинг ортидан ички ишлар ходимларини айблаш хато бўлса керак, эсланг, Юлдуз Усмонова ундан олдин ОАВлар орқали ички ишлар ходимларига миннатдорлик билдирган кунингизни. Энди, бир аччиқ гап билан уларга билдирган нафратингиз бу ниманинг далолати? Майли, аччиқ устида гапирилган гапларни ижтимоий тармоққа чиқаришингиз бу нимаси?

Бугун мамлакатимизда барча жам, яъни Ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар ходимлари, шифокорларнинг захматкаш меҳнатини бугун хечнарса билан тенглаштириб бўлмайди.

Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик шукуҳини таъминлаб бераётган Ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар ходимлари ҳамда шифокорларга Маданият вазирлиги ўз миннатдорлигини билдиради.

 

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

Матбуот хизмати

 

 

Охирги янгиланиш: 28.09.2020 | 22:53