04 Май 2020
"Сурхон юлдузлари" онлайн танлови ғолиблари тақдирланди

Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси томонидан карантин даврида уйда қолиб аҳолининг кайфиятини кўтариб, оғир дамларда уларга маданий кўмак бераётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган 2020 йилнинг апрель ойи давомида бўлиб ўтган “Сурхон юлдузлари” онлайн танлови 2020 йилнинг 1 май куни якунланиб, белгиланган 8 та йўналиш бўйича 192 нафар иштирокчилар Ҳакамлар хайъати томонидан баҳоланди. Мутахассисларнинг одилона хулосасига кўра; 
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, Озодбек Ахмадович Назарбековнинг “Гўзал ҳаёт” қўшиғининг энг яхши ижрочиси номинациясида Ангор тумани маданият маркази тўгарак аъзоси Рустамова Мафтуна Дўстмурод қизи;
“Энг яхши терма” ижрочиси - Бойсун туманидаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бахшичилик синфи ўқитувчиси Рахимов Ўрол Маликович;
“Энг яхши рақс” ижрочиси - “Бойсун” фольклор-этнографик халқ ансамбли раққоси Раҳмонов Комилжон Омонович;
“Энг яхши саҳна кўриниши” - Қумқўрғон тумани “Янгиер” маданият маркази қошидаги “Ҳилол” қўғирчоқ театри жамоаси;
“Энг яхши ёш ижрочи” - Термиз шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа, санъат ва бахшичилик мактаби тўгарак аъзоси Орипов Ғолибжон Ғуломжонович;
“Энг кўп китоб ўқиган китобхон” - Қумқўрғон тумани "Сайхон" маданият маркази "Ёш китобсеварлар" тўгараги иштирокчиси Мўминова Умида Тўйчи қизи;
“Энг яхши музейшунос” - Термиз археология музейи катта илмий ходими Худойбердиев Раҳим Бахтиёрович;
“Энг яхши тасвирий санъат асари” - Термиз ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиси Йўлдошев Саидмалик Алишер ўғли ғолиб деб топилиб, вилоят маданият бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Шунингдек, карантин даврида аудио ва электрон китобларни ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб этиб борганлиги ҳамда ушбу онлайн танловдаги фаол иштирокини инобатга олиб - Қумқўрғон туман кўзи ожизлар кутубхонаси мудири Мелибоев Илёсали Мавлонқул ўғли вилоят маданият бошқармасининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Сурхон юлдузлари” онлайн танлови ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари суръатлари электрон тарзда юборилди.
Ушбу рағбатлантирувчи мукофотлар карантин якунлангач вилоят маданият бошқармаси масъуллари томонидан етказиб берилади.

 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01