06 Май 2020
Сардобага саховат ва кўмак

Бутун дунёда кечаётган пандемия билан боғлиқ бугунги кунда халқимиз бошига коронавирус билан боғлиқ вазиятдан ташқари яна синовли кунлар тушганидан хабарингиз бор. Дастлаб Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларидаги табиий офатлар, сўнг Сардобада юз берган Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида минглаб юртдошларимизнинг хонадонлари, экин майдонлари, турли объектлар зарар кўрди. Шундай кунларда эса эзгулик ва саховат, мурувват ва ҳамжиҳатлик фазилатларини намоён этган халқимиз ўзаро жипслашди. Меҳр-оқибат мустаҳкамланди. Бутун Респулика бўйича турли идоралар, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар ва оддий аҳоли томонидан ташкил этилаётган “Биз сиз биланмиз” шиори остидаги саховат карвонларининг юборилаётгани киши қалбини янада жунбушга келтиради.

Ўзбекистон Республикаси Маданят вазирлиги томонидан ҳам “Саховат ва кўмак” шиори остида акция эълон қилинди.

Бунга жавобан эса Маданият вазирлиги жамоаси ҳамда вазирилик тизимидаги ташкилотлар, эстрада хонандалари, театр актёрлари ва маданият соҳаси вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, қисқа фурсатда 29 та юк машинасига ортилган, озиқ-овқат, кийим-кечак, маииший техника воситалари, уй-рўзғор буюмлари ва аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган бошқа турдаги маҳсулотлар Сирдарёга юборилди. Шунингдек, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод, Янгиер ва Сардоба туманларига ҳам хайрия махсулотлари жўнатилди.

Мазкур карвонга бир қатор санъат вакиллари ҳам ҳамроҳлик қилишди.

Маданият ва санъат вакиллари маънавий ва руҳий кўмак бериш мақсадида Сардоба туманига Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Ёқуб Аҳмедов, Сирдарё вилоят иқтисослаштирилган Олимпия заҳиралари коллежига эвакуация қилинган, вақтинча жойлаштирилган 400 нафар га яқин аҳолига Мирза Азизов,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Турғун Бекназаров, Борий Алихонов,

эстрада хонандалари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева, хонанда Муниса Ризаева, Жаҳонгир Фозилжонов ҳамда бошловчи Даврон Кабуловлардан иборат эл ардоғидаги санъаткорлар ташриф буюришди. Улар билан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда,

юзма-юз дилдан суҳбат қуришди, дардлашишди.

-Бошимизга ташвиш тушганда бизни йўқлаганингиз учун сизларга раҳмат, Бу синовли кунларни биргаликда енгамиз ва ҳали гўзал ҳаётга яна қайтамиз, бизни ташлаб қўймаган бутун Ўзбекистонимиз аҳолисидан мингдан минг розимиз, –дейди аҳоли вакиллари санъаткорлар билан ўтказилган хайрия учрашувида.

Сирдарё вилоят иқтисослаштирилган Олимпия заҳиралари коллежига эвакуация қилинган Шерзод Парпиев ва унинг рафиқаси эвакуция эълон қилинган сониясиданоқ фақат 8 ойлик қизининг бош кийими ва заруратга доир боланинг нарсаларини олганини айтишди. Катта фарзанди 4 ёш ва 8 ойлик қизчалари билан бошқалар каби шоша-пишиб чиққан оила, Юртбошимиздан ва Ўзбекистон аҳолисига қайта-қайта ўз миннатдорчилигини билдиришди,

Парпиевнинг рафиқаси шундай дейди: биз бундай эътиборни кутмаган эдик, шу ерга ташриф буюрганларга, яъни ҳар биримизга алоҳида эътибор қаратиляпти, фарзандларимни янги кийимлар, гигиеник воситалар билан таъминлашди, ошпазлар томонидан бир биридан мазали таомлар тайёрланиб берилмоқда.

Саховат тадбирлари шу билан тугаб қолгани йўқ. Оқ олтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида содир бўлган офатдан жабрланган аҳоли хонадонларини тиклаш ишлари учун ҳам пул маблағлари йиғилмоқда. Айни кунда маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган 38 370 нафар ходимларининг бир кунлик иш хаққилари тўпланиб, маблалар таъмирлаш ва тиклаш ишларига йўналтирилади.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01