09 Май 2020
Эътибор ва эҳтиром

Бугун маданият вазирлиги жамоаси Зариповлар сулоласининг давомчиси, 96 ёшни қаршилаётган Хаким Зариповнинг хонадонига ташриф буюришди. Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги  билан қутлашди. Зариповлар хонадонига меҳмонларнинг кутилмаган ташрифи бир олам қувонч олиб келди. 

Маданият вазирининг ўринбосари Камола Акилова Хаким Зариповни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан самимий қутлади.

Зарипов умрини цирк соҳасига бахшида этганлиги, шунингдек, ўз ижодий йўлини эслаб, фронтда ўтказган кунларини ёдга олди. Хаттоки фронтда ҳам у Лев Доватор генерал-майорнинг отлар эшелонида хизмат қилганини сўзлаб берди.

 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01