13 Май 2020
“САХОВАТ КАРВОНИ” ЗАРАФШОНЛИКЛАРГА ЕТКАЗИЛДИ

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ, “Сариқ” тоифада бўлган Зарафшон шаҳри “Қизил” тоифадаги ҳудудга ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган эди.

Мазкур вазиятда эзгулик ва саховат, мурувват ва ҳамжиҳатлик фазилатларини намоён этиш мақсадида, Навоий Маданият бошқармаси жамоаси ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари ва маданият соҳаси вакилларининг ихтиёрий ташаббуслари билан Зарафшон шаҳри аҳолисига қисман бўлсада, ёрдам кўрсатиш ташаббуси олға сурилди.

Ушбу акцияда маданият ва санъат соҳаси вакиллари фаол иштирок этиб, қисқа фурсатда умумий қиймати 20 млн.сўмга яқин 5 тоннадан ортиқ 14 турдаги сабзавот, озиқ-овқат маҳсулотлари ва аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган буюмлар Зарафшон шаҳрига юборилди.                       

         

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01