13 Май 2020
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида онлайн конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистон давлат санъат ва  маданият институтида ҳар йили анъанага айланган ёш олимлар, докторантлар, мустақил тадқиқотчиларнинг Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги навбатдаги тўртинчи йилида амалга ошириладиган  ишларга бағишланган “Ҳаракатлар стратегияси: фан ва таълим (муаммо ва ечимлар)” мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди. Иштирокчилар қуйидаги мавзуларда ўз илмий мавзулари билан қатнашишди:

1. “Ўзбекистон театрларини ривожлантиришнинг назарий ва амалий ечимлари”

2. “Кино санъати: замонавий ва инновациялар”

3. “Санъаткор тайёрлашда педагогик ёндашувлар ”

Онлайн конференция Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлар доктори, профессор Юлдашев Иброҳим Жураевичнинг табриги билан бошланди.

 Институтда 2018 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Ҳаракатлар стратегияси: фан ва таълим (муаммо ва ечимлар)” мавзусидаги докторантларнинг илмий-амалий конференциясидан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил  7 февралдаги ПФ-4947 сонли Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳиятини тўғри англаб етиш, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишида муҳим вазифалар сифатида белгиланган мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилишга, шунингдек, дастурнинг        4-бандида ижтимоий соҳани ривожлантиришда таълим, фан, санъат ва маданиятнинг ролини янада оширишга қаратилган.

Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинганидан сўнг, мамлакатимизда таълим тизимини, санъат ва маданият соҳаларини ислоҳ қилиш борасида кўплаб фармон ва қарорлар қабул қилинди. Мазкур меъёрий ҳужжатлар барча йўналишларда ислоҳотларни амалга оширишда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ўз фаолиятларини ана шу устувор йўналишларнинг тегишли бандлари асосига қуриш учун 2018-2021 йилларга мужалланган  “Йўл харитаси”ни  белгилаб олдилар.

    Институт қошида очилган Таянч докторантура (PhD) 8 нафар, мустақил тадқиқотчилик (PhD) да 26 нафар ёшлар илмий-тадқиқот олиб бормоқдалар.

2020 йил 24 январда Муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг Олий Мажлис депутатларига қилган Мурожаатномасида сўзлаган нутқи мамлакатимизнинг барча вакиллари қатори илм ва ижод аҳлини, кучли ҳаяжонга солиб, қалбларимизда ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотди. Президентимиз Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида 2020 йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номлади.

 “Ҳаракатлар стратегияси: фан ва таълим (муаммо ва ечимлар)” мавзусида ўтказилган докторантлар ва тадқиқотчиларнинг 4-илмий-амалий конференцияга тақдим этилган маърузалар жуда долзарб ва қизиқарли бўлди.

   Бугунги кунда институтимизда онлайн конференциялар ташкиллаштирилиши илмнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўрганиш мумкинлигига катта замин яратмоқда. Яқиндагина олий таълим муассасасида ўтказилган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий меросида санъат ва маданият масалалари”  деб номланган халқаро конференция ва унинг давоми сифатида ўтказилаётган ёш тадқиқотчиларнинг онлайн конференцияси бу фикримизнинг яққол далили бўлади. Институт профессор-ўқитувчиларининг салоҳиятини ошириш ва уларни жаҳон стандартларига мос ва хос равишда  тажриба алмашиш, малака ошириш мақсадида бир неча хорижий мамлакатларга юборилди. Улар билан ҳамкорликда “Erasmus+” лойиҳаси бўйича бир неча грантлар амалга ошириб келмоқдамиз. Шу аснода ташкил этилган Докторантлар илмий маркази барча амалга оширилган ҳалқаро ҳамкорликларнинг ижобий натижасидир.  

Ушбу марказ  бўлажак санъат ва маданият ёш тадқиқотчи ходимларини тайёрлаш соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганишига амалий марказ ҳисобланади. Ўйлаймизки, барча ёш олимларимиз ушбу яратилаган имкониятлардан унумли ва самарали фойдаланишади.  

Конференцияда кино, театр ҳамда педогогика йўналишларидаги муаммолар ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти, ёш тадқиқотчиларимиз олдида турган ечими бўйича улар томонидан таклиф этилётган ҳал этиш чорлари ва қай тартибда амалга ошрилиши каби масалалар ўртага ташланди.  

Ҳар бир йўналиш яъни кино, театр ёки педагогика ихтисослиги бўйича тадқиқотчилар давлат дастуридан келиб, ўз иш режаларига ҳамда  илмий мақолаларига ушбу соҳаларни рақамли дастурга ўтказиш яъни электронлаштириш тизимини жорий этилиши бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Конференция қизқин бахс музокараларга сабаб бўлди.

Бугун Ўзбекистон ёшларига ҳар қачонгидан-да юртимиз келажаги сифатида алоҳида эътибор берилаётган экан, барча имконият ва шароитлардан фойдаланиб, юртимиз ривожи учун ўз ҳиссмизни қўшишимиз лозим деб ҳисоблаймиз.

 

       Гавҳар Назарова,

Барно Нурманова

 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

1-курс таянч докторантлар

 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01