14 Май 2020
Мақсадли натижалар сари

Жорий йилнинг 14 май куни Маданият вазири О.Назарбеков вазирлик бошқарма бошлиқлари билан фаолият юзасидан йиғилиш ўтказди. Мажлис давомида маданият вазири пандемия даврида масофавий тарзда ўтказилган иш кўламини ошириш мақсадида вазирлик ходимларини олдинги қувват билан ишлашга чорлади, барча карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда.

Шунингдек, вазир мақом санъатини ривожлантиришда олиб борилган ислоҳатлар амалида мақом мактаб-интернатлари, бу йилги ўқиш мавсумида бошланиши кераклиги, унга зарур чоралар кўрилмаганлиги ҳамда ўқув-методик қўлланмалар жорий этиш долзарблиги борасида сўзлади. Бунда ҳозирданоқ мавсумга тайёргарлик ишларини қисқа муддат ичида тегишли бошқарма раҳбаридан бажарилишини талаб қилди. Айниқса, мақом санъатини жаҳон даражасига олиб чиқишимиз учун ёш истеъдод эгаларини гармония ва сольфеджио йўналишлари бўйича таълим олишларини таъминлашимиз шарт. Чунки, ҳар бир мақомни ўрганиш истагида бўлган изланувчи ёшлар умумбашарий мусиқа сирларидан хабардор ҳамда жаҳон саҳналарида мураккаб билим ва истеъдод эгаси бўлмоғи лозим, жаҳон мусиқасини ўрганмаган ўқувчидан биз кейинчалик нимани кутишимиз мумкин -деди вазир.

Сўнг, вазир Сирдарё вилоятида талофат чеккан хонадонларда яшовчи маданият ва санъат олий ўқув юрти даргоҳларида таҳсил олаётган талабарларнинг бугунги кундаги аҳволи, масофавий таълим олиш масалаларида қандай кўмак беришимиз кераклигини, шунингдек, бу йилги ўқув мавсумига шу талабаларга имтиёзлар жорий этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда барча бошқармаларда мавжуд муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

 

Охирги янгиланиш: 23.05.2020 | 01:01