22 Май 2020
Маданият вазирининг Андижонга ташрифи давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва вазирнинг биринчи ўринбосари Жамол Носировлар шу кунларда Андижон вилоятида бўлиб турибди. Ташрифи давомида маданият тизими ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиб мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганишмоқда.

 

 

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Маданият марказига ташрифдан мақсад ҳам марказ фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш, камчиликларни бартар
аф этиш, аҳолининг маданий эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда маънавий-маърифий ва кўнгилочар хусусиятга эга бўлган хилма-хил хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида ўз тавсияларини бериб, ҳаваскорлик, бадиий ижод ва амалий санъат билан шуғулланувчилар учун яратилаётган шарт-шароитларни ўрганишдан иборат бўлди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 28.09.2020 | 22:53