29 Май 2020
Президент фармони - келгуси ютуқлар гарови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000 сон Фармони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш” Концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ПҚ - 4038-сон қарорининг мантиқий давоми бўлиб унда музейлар фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланган.

Унда Ўзбекистон давлат санъат музейи ва Ўзбекистон тарихи давлат музейларига тегишлича санъат ҳамда маданият ва тарих соҳасидаги барча музейлар фаолиятини илмий-тадқиқот ва методик жиҳатдан мувофиқлаштириш, уларнинг ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш вазифаси юклатилганлиги ва ушбу музейларда музейшунослик, санъатшунослик, маданиятшунослик йўналишларидаги ихтисослаштирилган илмий кенгашлар ва илмий методик кенгашларнинг ташкил этилиши музейларни салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш, музейлар ўртасидаги ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш улар фаолиятини янада ривожлантириш ва ҳеч шубҳасиз янги, янада юқори босқичларга олиб чиқиши учун хизмат қилади.

Ушбу Фармон билан тасдиқланган 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъатни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар доирасида“Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасида қуйидагилар белгилаб олинди:

- Тўртта янги “Хоразмшохлар”, “Қадимги Хоразм тарихи”, “Хоразм давлати хонлари” ва “Мажлис - Ал-Уламо” доимий экспозицияларни яратишни якунлаш.

- Музей-қўриқхона фондида мавжуд бўлган музей ашёлари ва музей коллекцияларини электрон каталогини яратиш ишларини янада жадаллаштириш, бугунги кунда музей-қўриқхонада мавжуд бўлган 39 699 зиёд экспонатларнинг 26 700 таси (67%) электрон каталогга киритилди.

- Бугунги кунда музей-қўриқхона тасарруфига ўтказиладиган объектларнинг якуний рўйхати шакллантирилган бўлиб, улар Ичан-Қалъа худудидаги 56 та маданий мерос объектларини музей-қўриқхона ўз ичига олади. Мазкур объектларни тасарруфига қабул қилиш ишлари тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиб якунига етказилди.

- Аҳолининг кенг қатлами, шунингдек, ўқувчи-ёшлар орасида давлат музейларида сақланаётган миллий моддий маданий мерос бойликлари, жумладан археологик, амалий санъат, нумизматика, хаттотлик каби экспонатларнинг фото ва кўчма кўргазмалари ҳақида тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича музей-қўриқхонада бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан экспозициялар, Ичан-Қалъадаги маданий мерос обидалари, Хоразм давлати хонлари, олим ва алломалари тўғрисида “Smart” дастурлар яратилди.

Шу билан бирга мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг якунига қадар музей-қўриқхонадаги барча (19) экспозицияларнинг уч (ўзбек, рус ва инглиз) тилдаги 30-40 дақиқалик аудиовизуал форматларини шакллантириш ишларининг режалари ишлаб чиқилди шунингдек Wi – Fi ҳудудлари яратиш борасида “Интерактив систем” фирмаси билан келишув ишлари якунига етмоқда.

- Электрон йўл кўрсаткич ва мобил илова қилиш, шунингдек ноёб экпонатларни 3D кўриниши ишлаш ва сайтга жойлаш ҳам режалаштирилмоқда.

- Хива Хонлари зарбхонаси негизида ташриф буюрувчиларга совға (сувенир) танга зарб қилишни ва сотишни ташкил қилиш галдаги вазифалар қаторидан ўрин олган.

Бу эса ўз навбатида музейлар фаолиятида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ишларини мантиқий давоми хисобланиб, мазкур материаллар келажакда музей-қўриқхона томонидан давлат ва нодавлат муассасаларида ўтказиладиган кўчма кўргазмаларни юқори савияда ташкиллаштиришга хизмат қилиши баробарида музей-қўриқхонага ташриф буюрувчилар сонини ошишида муҳим аҳамият касб этади.

Бир сўз билан айтганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Фармони Маданият ва санъат соҳаси ходимлари учун катта эътибор ҳам ғамҳўрлик ифодаси бўлади.

Катта ғамхўрлик ва эътиборнинг катта масъулияти ҳам бор.

  • шу масъулиятни дилдан ҳис қилган ҳолда музейлар фаолиятини янада такомиллаштириш, тизимга энг илғор ва замонавий теҳнологиялар, ҳамда инноватцион ғояларни жорий қилган ҳолда ҳизмат сифатини юксак даражага кўтариш эзгу мақсадимиздир. Бу боради юқоридаги Фармон ва Қарорлар дастуриламал бўлиб ҳизмат қилади.

Шоназар Матёқубов,

“Ичан-Қальа” давлат музей

  • директори.
Охирги янгиланиш: 28.09.2020 | 22:53