05 Июнь 2020
Ичан-қалъа музей қўриқхонасида онлайн-концерт дастури

“Севимли” телеканали орқали “Хоразм маданияти ва санъати ҳафталиги” доирасида воҳанинг таниқли хонандалари ижросидаги концерт дастурлари тўғридан-тўғри , жонли ижрода эфирга узатилмоқда.
Музей шаҳар Хиванинг Ичан-қалъа худудидаги тарихий обидалар бағридан туриб намойиш этилаётган дастурлар телетомошабинларга чексиз завқ бағишламоқда, уларда музей шахарга саёҳат қилиш орзусини ҳам уйғотмоқда.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Раҳматжон Қурбонов, Тўлқин Жобборов, шунингдек, истеъдодли хонанда Дилмурод Султоновлар ижросидаги қўшиқлар билан бирга Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси томонидан намойиш этилган бир-биридан қизиқарли томошалар миллий рақслар барчага манзур бўлди. 
Карантин даврида музей шахар бағридан жонли ижродаги концерт давом этмоқда.

Ичан Қалъа давлат музей
қўриқхонаси ахборот хизмати

Охирги янгиланиш: 28.09.2020 | 22:53