11 Июнь 2020
“Бағри кенг юрт наволари”

Жиззах вилояти Зарбдор туман маданият марказида жорий йилнинг 10 июнь куни “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш мақсадида “Бағри кенг юрт наволари” ёшлар рақс фестивали бўлиб ўтди.

Фетивални марказнинг ёшлар етакчиси Назиров Элёр очиб берди. Фестиваль низомига кўра ижодкор ёшлар миллий рақс, яккахон ва жамоавий рақс ҳамда замонавий рақс йўналишлари бўйича ўз чиқишларини намойиш этиб, беллашдилар. 

Тадбирда 30 нафар истеъдодли ёшлар иштирок этди.

 

 

Охирги янгиланиш: 25.09.2020 | 15:40