11 Июнь 2020
“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун онлайн тарзда қўғирчоқ театри намойиш этилди

Навоий шаҳар Маданият бўлими ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида “Наврўз” халқ ҳаваскорлик театри ижодкорлари томонидан “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун онлайн тарзда “Зумрад ва Қиммат” эртак томошаси намойиш этилди.

Бу саҳналаштирилган театр томошалари болажонлар учун катта қувонч улашди, улар ҳаётида тарбиявий аҳамият касб этди.

Энг муҳими, бу тадбир ёшларни вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилди.

 

Охирги янгиланиш: 25.09.2020 | 15:40