25 Июнь 2020
Маълумотнома

 

"Қалампир" сайти орқали эълон қилинган "Шахрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори жиноиий иш фигурантига айланди",  номли хабари ҳамда "Бош прокуратура Матбуот хизматининг Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар суриштирув вақтида Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори Наби Хушвақовнинг кирдикорлари фош бўлди, деб "darakchi.uz"га берган маьлумоти бўйича қуйидагиларни билдирамиз:

1.Музей назоратчиси Одил Таниқўловнинг Шаҳрисабз прокатурасига ариза билан мурожаат этган. Текширувда филология фанлари номзоди, профессор Поян Равшанов билан тузилган меҳнат шартномасига кўра, 0.5 ставка илмий ходим штатига ишга олинган, унинг иш йўриқномаси ва мехнат шартномасида илмий иш қилиш ва илмий мақолалар ва китоб ёзиш юклатилган. У масофадан туриб Қарши шаҳридаги кутубхоналар, архив ва ўзининг шахсий кутубхоналаридан фойдаланиб, музей директори тарихи фанлари номзоди Наби Хушвақов билан илмий ҳамкорликда 261 бетдан иборат “Қашқадарё тарихига сайёхат” мавзусида илмий оммабоп китоб чиқиб вазифасини бажарган.

Одатда илмий ходимларнинг бир йиллик иш режасида 1 печать листь, яьни 25 бетлик илмий мақола назарда тутилган бўлса, у 1,5 йилда вазифасини 4 баробар зиёд бажарган ҳисобланади. Аммо молия бўлими мутахассиси бу ишларни фарқига бормай ишга келмаган, деб ойлик маош олган деб акт далолатнома ёзган. Ваҳлоанки, у зарурий вақтларда келган, илмий конференцияларда раислик қилган ва ойлик маошини пластик орқали олган, Унинг пластиги ўз қўлида. Бу ерда давлат маблағини ўзлаштириш холати йуқ аниқланмаган.

  1. Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи директори Баходир Мамадиев ҳам 0.5 ставка ишлаган ва у вазирлик ва вилоят хокимлиги томонидан берилган топшириқларга кўра, янги ташкил этилаётган музейлар, экспозициялар ва маданий мерос обьектларини таьмирлаш ва колнсервациялаш буйича илмий концепциялар хаммуаллифи ҳисобланади. У Яккабоғдаги Хужаилғор музей мажмуаси илмий концепцияси (Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган), Мудофаа тарихи музейи концепцияси (Маданият вазирлиги ва Вилоят хокимлиги томонидан тасдиқланган), Қамаши туманидаги Лангар отадаги тарихий масжидни таьмирлаш илмий концепцияси, Кеш тарихи ва маданияти илмий концепциясида яратишда фаол иштирок этган. Бундан ташқари музейларнинг сайёхатчилар учун шанба ва якшанба кунларида ишлаши ва иш режимни 22.00 гача чузиш буйича топшириқларини бажаришда фаол иштирок этган. (Унинг илмий хисобатлари музей архивида сақланмоқда).Ойлик маошини ўзи олган ва фойдаланган.
  2. Бехруз Бобожонов Қарши давлат университетининг бакалавиатурасини 2018 йилда тугатгач, музейга илмий ходимликка ишга олинган. У 2019 йилнинг декабрь ойида шу университетнинг магистратурасига (қушимча руйхат асосида) ўқишга кирди. Қонунда ва қонуности хужжатларида ташкилот ходими ўқишга кирса, имтиёзлар бериш назарда тутилган.У Қарши давлат университетида душанба ва сешанба кунлари ўқишда бўлган (декан маьлумотномаси мавжуд), Шаҳрисабздан қатнаб ўқиган ва илмий тадқиқот ишлари музей фондидаги материалларга асосланган. Бундан ташқари шу 2 йилда 3 та илмий мақоласи нашр этган. Магистрлик диссертацияси музей фонди материалларига асосланган. Олий таьлим вазирлигининг низомида мутахасислиги ва ихтисослиги буйича талабалар учун ишга киришга рухсат берилган ва ставкалари чекланмаган. Яьни, қонун унинг 1 ставка ишлашига монелик қилмайди.
  3. Директорнинг турмуш ўртоғи Ваҳобова Дилбар музейга 20 йилдан бери турли хил лавозимларда ишлаб келмоқда. У Бухоро давлат университетидаги музейшуносларни малака ошириш курсини тугатгач, методист лавозимига ўтказилган. У ўз тушинтириш хатида гоҳида бошим оғриб ишдан кадрлар бўлимидан рухсат олиб кетганман, деб ёзганини, умуман ишга келмай ойлик олган деб талқин этилган. Хамкасбларининг тушинтириш хатида Ваҳобова Дилбар ўз вақтида ишга келиши ва кетишини тасдиқлаб ёзган тушинтириш хатлари инобатга олинмаган.
  4. Аризачи Одил Таниқўлов 20 июль кунида Шаҳрисабз шаҳар Прокурорига “қизишиб, нотўғри маьлумотлар ёзганини, хозирги кунларда Н.Хушвақов билан ярашганини ва аризасини оқибатсиз қолдиришларини сураб” ёзган аризасини инобатга олинмаган.
  5. Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилганлиги муносбати билан терговга қадар текширув бир ёқлама тарзда олиб борилгани учун музей раҳбарияти ва алоқадор ходимлар акт-далолатномаларини тасдиқламаган.
  6. “Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х.нинг кирдикорлари фош бўлди” , деб ёзиши нотўғри маьлумот, бундай кирдикор бўлса, уни фақат Суд чиқариши мумкин.
Охирги янгиланиш: 03.07.2020 | 20:41