03 Июль 2020
25 йилдан сўнг Мохира Асадова яна саҳнага қайтмоқда...

90-йиллар ўзбек санъатининг ёрқин намоёндаси, ўз даврининг энг хит тароналари ижрожиси Моҳира Aсадова 25 йиллик танаффусдан кейин яна катта саҳналарга қайтиши кутилмоқда.
Барчамизга маълумки кўплаб ижтимоий тармоқларда ҳамда сайтларда Моҳира Aсадова ва унинг ижод фаолияти, шунингдек литцензияси бўлишига қарамасдан унга бўлган турли хил “қаршиликлар” ҳақида кўплаб фикрлар ва мулоҳазалар кўпаймоқда.  
Мана шу масалаларга ойдинлик киритиш ҳамда ижобий ечим топиш мақсадида  яқинда Маданият Вазири Озодбек Назарбеков Моҳира Aсадова билан учрашди.  Бўлиб ўтган самимий суҳбатда узоқ йиллардан буён жавобсиз қолган саволлар ўз жавобини топди.  Кўплаб республика ва халқаро кўрик-танловлар ғолиби бўлган Моҳира Aсадова ҳозирги кунда бутун дунёда давом этаётган пандемия давридан кейин санъат саройларида жонли концерт бериши ҳамда ижод фаолиятини давом эттириши ва уни халққа намойиш этишида ҳеч қандай тўсқинликлар бўлмаслиги айтиб ўтилди.

Охирги янгиланиш: 25.09.2020 | 15:40