16 Июль 2020
"Diydor yoshlar eksperimental" театр –студиясининг онлайн тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ- 4038- сонли қарорининг 2.8 иловасидаги 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепсиясини Самарқанд вилоятида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини 17- бўлими асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги “Вазирликлар ва идоралар ходимларини ташкилий равишда театрларга ташриф буюришини ташкил қилиш, театрлар ҳамда ижодий жамоаларнинг республика бўйлаб гастроль сафарларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 01-07/1-1231-сонли Баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида маъмурият тасдиқланган тақсимот режа асосида "Diydor yoshlar eksperimental" театр –студияси 2020 йил 15 июлда Самарқанд вилоятига Онлайн гастроль сафарини ZOOM иловаси орқали Самарқанд вилояти мусиқали драма театри билан ҳамкорлигида бўлиб ўтди. Онлайн гастроль орқали Узейр Гаджибековнинг “Аршин малолон” Пиримқул Қодиров асари “Юлдузли тунлар” спектаклларидан монолог, диолог, ариялар айтилди ва масофавий тарзда ижодий учрашув ташкил этилди.

Охирги янгиланиш: 03.08.2020 | 17:13