20 Июль 2020
“Ёшларда маданий ҳаёт” республика фестивали ғолиблари аниқланди

Ўзбекистонда “Ёшлар куни” муносабати билан Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ёшларда маданий ҳаёт” республика фестивали ғолиблари нуфузли Ҳакамлар хайъати томонидан аниқланди.

Фестивалда ўзига хос миллий ва замонавий мусиқаларни ўзида мужассам этган ижод маҳсуллари тадбирнинг Ишчи гуруҳига тақдим этилди.

Фестивални онлайн ташкил этиш мобайнида 1130 дан ортиқ ижодий ишлар фестивалнинг Ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг ягона хулосасига кўра қуйидаги ёш ижодкорлар фестивалнинг мутлоқ ғолиб деб топилди:

“Энг яхши Piano & Dutor battle” ижрочилиги йўналиши бўйича ғолиб деб Самарқанд вилоятидан Ширинбоева Умидахон;

“Энг яхши бахшичилик санъатидаги Cover & DJ & Big Box” ижрочилиги бўйича ғолиб деб барчамизга таниқли бўлган Қашқадарё вилоятидан бўлган ёш бахши Хушвақтов Ахроржон;

“Энг яхши “Ёшларда маданий ҳаёт – Cultural life among the youth” Fleshmob & Chellenge” муаллифлиги бўйича ғолиб деб Қашқадарё вилоятидан бўлган ёш истеъдод эгаси Пиримов Сардорбек;

“Энг яхши Маданий ҳаёт, оқ ва қора рангда – Cultural life, in white and black” мавзусидаги фото суратлар муаллифлиги бўйича ғолиб деб Тошкент шаҳридан Абдужабборов Беҳзоджон эълон қилинади.

Бундан ташқари, Ҳакамлар хайъатининг қўшимча қарори билан фестивалда фаол иштирок этган ва ўзининг ижодий ишлари билан Ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазовор бўлган Наманган вилоятидан Қосимов Улуғбек, Тошкент шаҳридан Хасанов Маъруфжон, Қорақалпоғистон Республикасидан Мирманов Бердах, Тошкент шаҳридан Эгамбердиев Муҳаммад ва Самарқанд вилоятидан Собиров Бобиржон Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг махсус фахрий ёрлиғи билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз: фестиваль ғолиблари тўрт миллион сўм пул мукофоти, ғолиблик статуэткаси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг махсус дипломи билан тақдирланади.

Шунингдек, юртимизнинг таниқли маданият ва санъат ходими билан бир марталий дуэт ҳамда ижодий иш яратиш имконияти берилади.

Маълумот учун: ғолибларни тақдирлаш ва уларга совринларни етказиш бўйича Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси томонидан қўшимча маълум қилинади.

Охирги янгиланиш: 03.08.2020 | 17:13