27 Июль 2020
Муносабат

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғининг хорижий инвесторга ижарага берилганлиги тўғрисида  МАЪЛУМОТ 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги “uznews.uz” сайти орқали “Ғафур Ғулом боғи берилган “хорижий” инвестор ўзбекистонлик бўлиб чиқди” номли мақоласи юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги 670-Ф-сонли фармойиши қабул қилинган бўлиб, мазкур фармойишга асосан, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси тасарруфида бўлган “Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи” давлат унитар корхонасини инвестор “BMP Smart Decision Private Limited” хорижий компаниясига узоқ муддатли ижара шартномаси асосида бир қатор ишларни амалга ошириш шарти билан ижарага берилиши белгиланган.

Маданият вазирлиги томонидан мақоладаги ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида “BMP Smart Decision Private Limited” хорижий компанияси томонидан тақдим этилган маълумотлар ўрганилганди, компания Сингапур давлатида рўйхатдан ўтганлиги, компания таъсисчилари 70 % улушга эга Сингапур фуқароси Zheng Haojiang Raymond ва 30 % улушга эга Ўзбекистон Республикаси фуқароси Шерзод Халимов эканлиги, Сингапур фуқаросиSean Tan Li Hao ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси Шерзод Халимов Компания директорлари аъзосилиги ҳамда Компания номидан берилган ва Сингапур нотариал идораси 27.03.2020 йилда тасдиқлаган ишончномага кўра, Ш.Халимовга компаниянинг номидан барча давлатларда иш юритиш ваколати берилганлиги маълум бўлди.

 

 

Охирги янгиланиш: 03.08.2020 | 17:13