03 Август 2020
Наманганликлар Халқаро танловда иштирок этди

Наманган вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги Наманган шаҳар 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари масофавий Халқаро танлов совриндорлари қаторидан жой эгалладилар. 

Россия Федерацияси Москва шаҳрида жорий йил 20 июндан 20 июлгача ўтказилган "Империя искуств" номли масофавий халқаро кўрик-танлов фестивалда Наманган шаҳар 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби Халқ чолғулари бўлими рубоб прима синфи ўқувчиси Исмоилов Элёлбек ҳамда Анъанавий чолғу ижрочилиги бўлими доира синфи ўқувчиси Қодирханов Асадбек мазкур танловда мувофақиятли иштирок этиб, фаҳрли II-ўрин совриндори бўлдилар.

Карантин даври бўлгани сабабли Наманган шаҳар 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси масофавий танловларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Ўқувчи ва ўқитувчиларни самимий муборакбод этамиз!

Охирги янгиланиш: 25.09.2020 | 15:40