05 Август 2020
II Халқаро мақом санъати Анжумани олдидан танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги Ахборот хизмати томонидан журналист ва блогерлар учун II Халқаро мақом санъати Анжумани олдидан танлов эълон қилинади.

Мақсад - ўзбек миллий мақом санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, унинг ноёб намуналарини кенг тарғиб этиш, халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамиятида мақом санъати нуфузини янада оширишдан иборат.

Маданиятимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз, аввало, ёш авлодимизни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, унинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантиришда мақом санъатининг ўрни;

Мамлакатимизда мақом санъатини ўрганиш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар;

Мақом санъатининг кўп асрлик ижро йўллари ва уларни янгича усуллар билан бойитиб, ёш авлод вакилларига ўргатиб келаётган мақомчилар ҳақидаги журналистик материалларингизни 99. 802-27-12 телеграм манзили орқали юборинг.

Ғолиблар жорий йилнинг сентябр ойида Шахрисабз шаҳрида ўтказиладиган II Халқаро мақом санъати Анжуманининг тантанали маросида қатнашиш учун икки кишилик таклифномага эга бўладилар. Барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги томонидан қопланади.

Ижодий ишлар 20 августга қадар қабул қилинади.

Таклифномалар сони чекланган.

Охирги янгиланиш: 25.09.2020 | 15:40