05 Август 2020
“Мендирман Жалолиддин” сериали ҳақида вазирлик баёноти

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмаси асосида тарихий қаҳрамон, бобокалонимиз Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ҳақида Туркия киноижодкорлари билан ҳамкорликда сериал суратга олинмоқда ва бир гуруҳ ўзбекистонлик ижодкорлар бугунги кунда Истанбулда сериал учун махсус қурилган павильонларда иш билан банд. Ўзбекистон томонидан “Best organiser” МЧЖ ва Туркиянинг “Bozdag‘film” кинокомпанияси ўртасида тузилган шартномага биноан мазкур “Мендирман Жалолиддин” сериали “Orient Finans Bank” тижорат банки ҳомийлиги асосида суратга олинмоқда ва ҳозирги пайтга келиб сериалнинг дастлабки қисмлари тасвирга олиниб, монтаж ишлари ниҳоясига етказиляпти. 
Алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳамкорликдаги мазкур лойиҳа иши учун ҳар икки томондан мутахассислар жалб қилинган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тўлиқ назорати остида амалга ошрилимоқда. Тасвирга олиш ишлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тез орада омма эътиборига ҳавола этилади. 
Мавзуга оид энг ҳаққоний ва энг ишончли хабарларни фақатгина Маданият вазирлиги веб сайти ва “MilliyTV” телеканали дастурлари орқали билиб боришингиз мумкин.

Охирги янгиланиш: 25.09.2020 | 15:40