08 Октябрь 2020
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори Исмоилов Арсен Файзуллаевич оламдан ўтди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори Арсен Файзуллаевич Исмоилов 83 ёшида оламдан ўтди.

 

Арсен Файзуллаевич мамлакатимизда Саҳна ҳаракати ва жанги фани асосчиси, шунингдек Саҳна ҳаракати ва жисмоний маданият кафедраси асосчисидир. Меҳрибон устоз 60 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида фаолият олиб борди. Уcтоз бу даврда Марказий Осиёдаги барча республикаларда кўплаб шогирдлар етказди.

Арсен Файзуллаевич Ўзбекистон Республикаси театр ва кино санъати ривожи айниқса, жаҳон классик асарларини саҳналаштиришда қиличбозлик, саҳна ҳаракати, пластика каби предметларни фан даражасига олиб чиқишда улкан ҳисса қўшди.

  1. дан ортиқ диплом спектаклларини институтнинг ўқув театрида саҳналаштирди. Постановкачи режиссёр сифатида 10 га яқин спектаклларни Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон, Қирғизистон Республикалари театрларида саҳналаштирди. Бундан ташқари 100 дан ортиқ драматик постановкаларда қатнашган,”Ўзбекфильм” киностудиясида бугунги кунга қадар мингдан ортиқ ролларга овоз берган ва ўзи ҳам ижро этган.

            Арсен Файзуллаевич Исмоиловнинг ушбу хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб,”Ўзбекистон        Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”,” Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий        унвонлари билан тақдирланди.

          Арсен Файзуллаевич Исмоиловнинг ёрқин хотираси ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари қалбида абадий қолади.

Охирги янгиланиш: 30.10.2020 | 14:40