16 Октябрь 2020
МУНОСАБАТ: Тошкент шаҳар Бобур кўчасидаги 7-уй сақлаб қолинадими?!

Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 7-уй (кўп хонадонли)да истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар ўзлари яшаб турган (хусусий мулкда бўлган) турар жой биносини маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилишини сўраб мурожаатлари Маданият вазирлиги томонидан ижобий ҳал қилинди.

 

Кўп хонадонли ушбу уй Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт Кенгашининг йиғилиш Баёнида кўриб чиқилиб, мазкур турар жой биноси тарихий - маданий қимматга эга деб топилганлиги ҳамда моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига яъни моддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатига киритиш тўғрисидаги хулосаси қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ушбу турар жой биноси моддий маданий мерос объектлари давлат қадастрига маҳаллий аҳамиятдаги архитектура ёдгорлиги сифатида киритилиши юзасидан Маданият вазирлигининг буйруғи қабул қилиниб, Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 7-уй турар жой биносини моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритишга сўраб мурожаат қилинган.

Охирги янгиланиш: 30.10.2020 | 14:40