16 Октябрь 2020
Болалар мусиқа ва саньат мактабида аҳвол қандай?!

2020 йил 13 октябрь куни Маданият вазирининг топшириғига биноан Ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги 12-сонли болалар мусиқа ва саньат мактабига ташриф буюрди.

 

Мактабда олиб борилаётган таьлим, тарбия жараёни, меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши, маънавий соғлом муҳит қай даражада эканлиги, куз-қиш мавсумига тайергарлик ишлари, ободонлаштириш ишлари, бухгалтерия фаолияти, номутахассис кадрлар фаолияти ўрганилди. Ушбу мактаб фаолиятини ўрганишда асосан Давлат дастури асосида ўкувчиларга берилаётган мусиқа ва санъат йўналишидаги билимга эътибор қаратилди.

Шунингдек, мактаб жамоаси билан муаммо ва камчиликларга багишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Болалар мусиқа ва саньат мактабларида олиб борилаетган таьлим-тарбия жараёнлари билан яқиндан танишиш ишлари давом этмоқда.

Охирги янгиланиш: 30.10.2020 | 14:40