22 Октябрь 2020
Маданият вазирининг яна бир ўринбосари тайинланди

Олимжон Намозович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва таълим муассасалари бўйича ўринбосари тайинланди.

 

Олимжон Намозович Мирзаев 1981 йил 27 сентябрда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида таваллуд топган.
 

2001 йил Тошкент электротехника алоқа институтини, 2003 йил Тошкент ахборот технологиялари университетини тугатган.

Маълумоти бўйича мутахассислиги: телекоммуникация технологиялари, рақамли техника ва бошқарув тизимлари мутахассиси.

2017 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Меҳнат фаолияти қуйидагича:

1997-2001 йй. - Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси

2001-2003 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Кибернетика институти муҳандиси

2001-2003 йй. - Тошкент ахборот технологиялари университети магистранти

2003-2005 йй. - Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ахборот хавфсизлигини таьминлаш бўлими Маьлумотларни узатиш тармоқлари маркетинг сектори бош мутахассиси

2005-2011 йй. - Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ахборот хавфсизлигини таьминлаш бўлими Ахборот хавфсизлиги воситаларини сертификатлаштириш сектори бошлиғи

2011-2011 йй. - Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими Ахборот хавфсизлиги воситаларини лойиҳалаштириш ва экспертизадан ўтказиш сектори бошлиғи

2011-2012 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси

2012-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси

2014-2017 йй. - “Ахборот хафвсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси директори ўринбосари

2017-2018 йй. - “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси директорнинг биринчи ўринбосари

2018-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси қошидаги “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК директорининг биринчи ўринбосари

2019-2020 йй. - “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси директори ўринбосари

2020 йил 20 октябрь кунидан Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Оилали, 2 фарзанднинг отаси.

 

Охирги янгиланиш: 23.01.2021 | 15:02