28 Октябрь 2020
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Паркент туманига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Тошкент вилоятининг Паркент туманига борди.

 

Туманнинг энг юқори қисмида жойлашган Маданий мерос объекти “Заркент ота” зиёратгоҳининг реставрация жараёнини кўздан кечириб, маданият вазири ўзининг зарур тавсия ва топшириқларини берди.

Маданият вазири Паркент туманида янги барпо этилган Маданият маркази биносини кўздан кечирди ва бинода фаолият юритаётган халқ жамоалари ансамбли ва тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди.

 

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17