28 Октябрь 2020
Юқори Чирчиқ туманида IT парк, "Маданият маркази" қурилади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманига борди.

 

Ташриф давомида вазир Юқори Чирчиқ туманидаги жаҳон стандартларига мос равишда бунёд этилаётган IT парк, "Маданият маркази" биноси билан яқиндан танишди.

IT парк, "Маданият маркази" биноси лойиҳаси Туркия Республикасининг машҳур меъморлари билан ҳамкорликда тайёрланган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиммати 137 млрд сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари туманда бунёд этилган “Миллатлар дўстлиги Маданият саройи”, “Туман тарихи музейи”, “Хван Ман Гин” музейи, туман Теннис мактаби фаолиятлари билан яқиндан танишди.

Маданият вазири тумандаги замонавий маданият ва санъат муассасалари фаолияти билан яқиндан танишаркан муассасаларни моддий-техник базаси, хусусан, ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, шу асосда маънавий етук, баркамол шахсларни тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, борасида ўзининг таклиф ва топшириқларини айтиб ўтди.

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17