28 Октябрь 2020
Бухоро шаҳрининг Арк мажмуасида театрлаштирилган концерт томошаси намойиш қилинади

Бухоро вилоят ҳокимлиги, Маданият бошқармаси, Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбекистон Давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмасининг “Бухоро мавжлари” ансамбли Бухоро шаҳрининг Арк мажмуасида “Амир Олимхон қабул маросими” деб номланган адабий – бадиий театрлаштирилган концерт томошаси ташкил этилди.

 

Ушбу театрлаштирилган томошани тайёрлашдан мақсад Республикамизга, хусусан, Бухоройи Шарифга туристлар оқимини кўпайтириш, хорижий сайёҳларга маданий хизмат кўрсатиш билан биргаликда халқимизнинг маҳаллий урф-одатлари, мероси ва анъаналарини кенг оммага тарғиб этишдан иборат.

Мазкур театрлаштирилган томошани тайёрлашда ғоя муаллифи ва режиссёр Рауф Авезов, сценарий муаллифи Камолиддин Шукур, режиссёр ёрдамчилари Нодира Мўминова, Равшан Расулов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, балетмейстер Саломат Раҳмонова, либослар бўйича дизайнер Феруза Маменова, овоз оператори ва режиссёри Улуғбек Ашуров, ташкилотчилар Дониёр Неъматов, Воҳид Ниёзовлар фаол иштирок этди.

 

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17