30 Октябрь 2020
Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилова буюмларининг экспозицияси

Мақом марказининг Экспозиция бўлими марказ мутахассиси Нилуфар Турсунқулова саъйи-ҳаракатлари туфайли яна бир ноёб экспонатлар туркуми билан бойиди. 

Халқимизнинг ардоқли санъат намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Коммуна Исмоилованинг оила аъзолари устоз санъаткорга тегишли бўлган мусиқий чолғулар, китоблар, пластинка ва тегишли ашёларини Мақом маркази музейига топширди.

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон халқ артисти Маъмуржон Узоқов, Ўзбекистон халқ артисти Юнус Ражабий, Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджоновнинг оила аъзолари Мақом маркази экспозиция бўлимига ўзбек халқи маданий меросига ҳисса қўшган ушбу санъаткорларга тегишли бўлган ноёб буюмларни тақдим этишган эди.

Охирги янгиланиш: 25.11.2020 | 19:17